ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш факти тасдиқланган корхоналар сони 5,5 мингдан ошиб кетди

Жамият

image

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 5 796 та корхонада 656,1 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланган.

Натижада:

  • 5 556 та, яъни 95,9 фоиз корхонада (625,7 млрд сўм) “сохта” операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланган;
  • 76 та, яъни 1,3 фоиз (12 млрд сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланган;
  • 164 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 2,8 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 18,4 млрд сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилган. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланган. 

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 143 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,4 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг