Қизларнинг олий маълумотли бўлиши муҳимми? Одамлар нима дейди?

Жамият

Ўзбекчиликда шундай бир тушунча борки, айрим оилаларда Қиз боланинг олий маълумотли бўлиши шарт эмас. Турмушга чиқиб, қайнона ва қайнотасини, турмуш ўртоғонининг хизматини қилса бўлди, дейишади. Ваҳоланки, бугун қатор ривожланган давлатларда аёллар нафақат жамиятда, балки сиёсат ва давлат ишларида ҳам ўз ўрнига эга.

Катта сиёсатда ҳам ўзининг мустаҳкам ўрнини топган аёллар қаторида Германия канцлери Ангела Меркель, Эстония Бош вазири Кажа Каллас, Молдова Президенти Майя Санду, Финляндия Бош вазири Санна Марин ва Дания Бош вазири Метте Фредериксенни келтириш мумкин. Охиригача санайдиган бўлсак, бу рўйхат ҳали анча давом этади. Ўзбекистонда турли соҳаларда катта ютуқларга эришаётган, раҳбарлик лавозимларини эгаллаётган хотин-қизлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Аммо бу ҳали етарли даражада эмас. Балки бу етишмовчиликнинг асоси ўзбекларнинг “қизлар ўқимаса ҳам бўлади” деган “ақида”сида ётгандир.

Бугунги кун қизлар ҳам йигитлар каби ўқиши ва ўз карьерасини қуришини талаб қилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида қизларнинг ўқиши кераклиги ҳақида гапириб, шундай деганди:

“Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Менга соҳани ривожлантиришни илмий асослаб тушунтириб, шундай батафсил маълумот беришдики, уларнинг интилишига ҳавасим келди, меҳрим ошди. Aёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак. Бундай олима аёлларимиз, қизларимиз оиласига ҳам, атрофдагиларга ҳам фойда келтиради, ўзидан илм нурини сочади”.

QALAMPIR.UZ аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказди. Респондентларга эса  қуйидагича савол берилди: қизларнинг олий маълумотли бўлиши муҳимми? Фуқароларга ушбу савол билан юзланганимизда айримлар “Ҳа, қизларнинг ўқиши, албатта, муҳим”, деган бўлса, бошқалар “Қиз боланинг олий маълумотли бўлиши унчалик ҳам шарт эмас”, дея жавоб қайтарди. Хўш бу борада сизнинг фикрингиз қандай?


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг