Қизларни Туркияга фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди (видео)

Жамият

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Дилфуза исмли шахс Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини маълум қилган. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида хабар қилинди.

Мурожаат ва олинган тезкор маълумотларга асосан, Тошкент шаҳар ИИББ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Дилфуза исмли фуқаро томонидан айтилган Шаҳинанинг шахсига аниқлик киритиш чоралари кўрилган.

Ўзини Шаҳина деб таништирган шахс аслида 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Зокирова Шойиста бўлиб чиққан. У Дилфузани 14 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига юбораётгани аниқланди. 

Зокирова Шойиста яна уч нафар қизни фоҳишаликка юбормоқчи бўлганида қўлга олинган. У қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Маълум бўлишича, Дилфуза исмли фуқаро моддий томондан қийналгани сабабли Туркияга фоҳишалик қилиш учун кетишга рози бўлган.

Қайд этилишича, барча йўл харажатларини Ўзбекистонда Шойиста қоплаган. Туркияда эса бошқа бир фуқаро бўлган. Ҳозирда Туркиянинг тегишли идоралари унинг шахсини аниқлаш ишларини олиб боряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик

Баҳолаганлар

612

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг