“Қизил”да тўхтаб турган юк автомобилининг орқасига урилган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Lacetti автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган юк автомобилининг орқа томонига бориб урилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кеча, 10 июнь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани КХАЙ ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада 1983 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Э. Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган, 1976 йилда туғилган ҳайдовчи А.Т. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Оқибвтда Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.Э. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг