Қироллик оиласи шаҳзода Филипп хотирасига бағишланган видеони тақдим қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия қироллик оиласи бугун, 17 апрель куни Қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филиппнинг дафн маросими муносабати билан видолашув видеосини ҳавола қилди. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берган.

Видеонинг узунлиги 2 дақиқа 15 сонияни ташкил этади ва у Эдинбург герцогининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Унда, шунингдек, Эдинбург герцогининг оилавий ва хизмат вазифасини бажаришдаги фотолари акс этган.

 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 9 апрель куни 99 ёшида вафот этди.

Дафн маросими муносабати билан тантанали юриш бугун, 17 апрель куни соат 14:45 да (Тошкент вақти билан 18:45) қалъанинг асосий дарвозасида бошланади, саккиз дақиқадан сўнг Авлиё Жорж ибодатхонасида тугайди.

Кейин шаҳзода Филиппнинг хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланади. Ундан сўнг тобут черковга етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг