Қирғизистонда муз кўчиши ҳодисаси кузатилди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 8 июль куни Қирғизистоннинг Жукуу дарасида Тянь-Шань тоғларида муз кўчиши ҳодисаси рўй берди. Хавфли ҳодиса 10 га яқин хорижий сайёҳ кўз ўнгида содир бўлди. Натижада бир нафар сайёҳ оёғидан лат еди.

Сайёҳлардан бири, британиялик Гарри Шиммин ҳодиса акс этган ажойиб видеони ижтимой тармоққа жойлаштирган. Эркакнинг сўзларига кўра, у ва яна 9 киши Тянь-Шань тоғлари бўйлаб саёҳатга чиққан. Гуруҳ саёҳатнинг энг баланд нуқтасига етиб келганда эркак қоя четида суратга тушиш учун қолганлардан ажралиб чиққан.

“Суратга тушаётганимда орқамдан музнинг ёрилган овозини эшитдим. Мен у ерда бир неча дақиқа бўлганим учун яқинимда яширинадиган жой борлигини билардим. Жар ёқасида эдим, шунинг учун фақатгина йўли кўчки томон югуриш ва ёнимдаги пана жойдан узоқлашиш мумкин эди (шунинг учун мен қимирламаяпман). Ҳа, мен охирги сониягача у ерда қолдим, тўғри дарҳол пана жойга ўтиш хавфсизроқ бўлишини билардим. Жуда катта таваккал қилганимни тушуниб турибман. Қор босиши билан қоронғи бўлиб қолди, нафас олишим қийин бўлди, бир лаҳза ўлишим мумкин, деб ўйладим”, деган эркак.

Сайёҳнинг таъкидлашича, гуруҳнинг омади келган, чунки беш дақиқадан сўнг улар барчаси музлик тушган йўл бўйлаб ҳаракатланмоқчи бўлган.

Муз кўчиши сайёҳлар учун фожиа билан якунланмаган. Гуруҳдан ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, фақат битта сайёҳ отдан йиқилиб енгил жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг