Қирғизистон пойтахтида жамоат транспорти ҳаракати тикланяпти

Олам

image

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида жорий йилнинг 25 майидан бошлаб жамоат транспортлари ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, барча йўловчилар санитария қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак, масофани сақлаб, ниқобда бўлишлари шарт.

Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ҳам пойабзал таъмирхоналари, мебел йиғувчи ва тузатувчилар, соатсозлар каби 21 майдан иш бошлайди.

“Транспорт востиларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш марказлари ҳам очилади”, деган амалдор.

Маълумот учун, Қирғизистонда 1243 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 14 нафари вафот этган ва 898 нафари соғайган.

Аввалроқ, Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда ҳам жорий йилнинг 13 май кунидан жамоат транспортлари фаолияти тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин жамоат транспорти Коронавирус Қирғизистонда

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг