Қирғизистон “Ҳизб ут-Таҳрир” етакчисини Ўзбекистонга топширди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Ҳизб ут-Таҳрир” диний- экстремистик ташкилотининг минтақавий етакчисини Ўзбекистонга топширди. Бу ҳақда МХДҚ маълум қилди, деб хабар берган маҳаллий нашрлар.

Қайд этилишича, диний экстремистик ва террористик гуруҳларни аниқлаш, уларнинг фаолиятига чек қўйиш доирасида ўтказилган тадбирда яширин экстремистик тармоқни ташкил этган “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЭТнинг Қирғизистон жанубий вилоятидаги етакчиси ушланган. У чет эл фуқароси бўлган.

Унга кўра, қўлга олинган Ш.И. “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЭТнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳудудий раҳбари бўлган. У Қирғизистон Республикасининг жанубий вилоятлари ва Ўзбекистон Республикасининг чегарадош вилоятларида фаолияти тақиқланган ташкилот бўлимларини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича ўзининг ҳамфикрлари билан яширин фаолият олиб борган.

Судгача бўлган тергов ҳаракатлари доирасида ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари давомида ушбу шахс ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистонда расмий қидирувда бўлиб, Қирғизистон Республикаси ҳудудида яширинишга урингани аниқланган. Сўнг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси уни Ўзбекистонга экстрадиция қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

740

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг