Қирғизистон ҳарбийлари Россия ёрдамида Қозоғистонга киритилди 

Олам

image

Россия Аэрокосмик кучларининг Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти КХШТ тинчликпарвар кучлари таркибидан Қирғизистон Қуролли Кучларининг ҳарбий техникаси билан тинчликпарвар контингентини Қозоғистонга етказди. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги хабар берган.  

“Россия ҳарбий-транспорт авиацияси Қирғизистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини Қозоғистон Республикасига ўтказишни амалга оширди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, Қирғизистон Қуролли Кучлари тинчликпарвар контингенти стандарт ҳарбий техника билан Қирғизистон Республикасининг Кант аэродромидан Қозоғистон Республикасининг Олма-ота аэродромига Россия Аэрокосмик кучларининг Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти орқали етказилган. 

Бугун, 7 январь куни Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиев Қирғизистон Қозоғистонга 150 нафар ҳарбий хизматчи, шунингдек, 19 бирлик автомобиль ва бронетехника юбораётганини маълум қилганди.  

“Ҳарбий хизматчиларимиз Қозоғистон ҳудудидаги митингларни тарқатишда қатнашмайди, балки стратегик аҳамиятга эга давлат объектларини қўриқлаш билан шуғулланади”, деб тушунтирган Тошиев. 

Унинг таъкидлашича, Республика КХШТнинг тўлақонли аъзоси бўлиб, Қозоғистон расмийларининг ёрдам сўраб қилган мурожаатини эътиборсиз қолдира олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, КХШТ орқали Қозоғистонга Россиядан 3 минг, Беларусдан 500, Тожикистондан 200, Қирғизистондан 150, Арманистондан 100 нафар аскар киритилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

924

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг