Қибрайдаги шафқатсиз қотиллик сабаб ИИО ходимлари фаолиятига баҳо берилади

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 29 июль куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 24 ёшли йигит бир оиланинг тўрт аъзоси ва хонадонда ишлаётган устани ўлдиргани ҳақида хабар бергандик

Ижтимоий тармоқларда, ушбу жиноятнинг олди олиниши мумкинлиги ҳақида турли фикр ва мулоҳазалар тарқалмоқда. Ўз навбатида, бунга Ички ишлар вазирлиги муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, ҳар қандай содир бўлган оғир ёки ўта оғир турдаги жиноятларга олиб келувчи шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш, жиноятни фош этиш бўйича амалга ошириладиган процессуал ҳаракатларининг ажралмас қисмидир.

“Мазкур ўта оғир жиноятни олдини олишга масъул бўлган ҳар бир мансабдор шахснинг, шу жумладан ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятига қонуний баҳо берилади. Натижаси юзасидан жамоатчиликка тўлиқ ахборот етказилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, қотил хонадон эгалари: 61 ёшли Э.А, 35 ёшли М.А, 33 ёшли М.А., 24 ёшли Э.А., шунингдек мазкур хонадонда ёлланма қурувчи-уста сифатида ишлаётган 37 ёшли Қ.К.ни ваҳшийларча пичоқлаб, ўлдирган.

Бундан ташқари, жиноят содир бўлган вақтда хонадонда Э.А.нинг турмуш ўртоғи Г.Э. ва унинг қизи М.Э. ҳам бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "а" ва “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

855

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг