Қибрайдаги хонадонда газ портлади. Уй эгаси ва унинг ўғли ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 21 ноябрь Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги хонадонда газ портлади. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Соат 19:16 ларда Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушган, қолган қисмининг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида, деформацияга учраган.

ФВВ томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари вақтида уй вайроналари остидан соат 19:45 да уй эгаси Х.Н. оғир аҳволда олиб чиқилиб, Тошкент шаҳар 7-сонли клиник шифохонасига ётқазилган. Олиб борилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор соат 20:45 да вафот этган.

Шунингдек, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида соат 23:06да уй эгасининг ўғли А.А.нинг жасади топилган.

Портлашга хонадон ёнидан ўтган ер ости газ қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, хонадоннинг ертўла қисмига тўпланиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилиб, авария тиклаш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг