Энди қайси ОТМга нечта абитуриент ҳужжат топширганини онлайн кўриш мумкин

Жамият

image

Абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар кесимида онлайн кўриш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг учун абитуриент Давлат тест маркази томонидан яратилган qabul.dtm.uz сайтига кириши ва олий таълим муассасаси ҳамда таълим тилини танлаши кифоя.

Бунда танланган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

- Қабул режаси;
- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи.


Мақола муаллифи

Теглар

қабул абитуриент ДТМ

Баҳолаганлар

6475

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг