Қатарга гол урган Роналду 2 та йирик рекордни янгилади

Спорт 12268
image

Кеча, 9 октябрь куни Португалия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Қатар термасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Унда португалияликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам гол урди. Бу унинг Португалия учун урган 112-голи бўлди. Қайд этиш керак, 36 ёшли португалиялик шу орқали 46-давлат терма жамоаси дарвозасига тўп киритди ва янги рекорд ўрнатди. Энди у дунё бўйича энг кўп терма жамоа дарвозасига гол урган футболчига айланди.

Бундан ташқари, ушбу учрашув Роналду учун Португалия сафидаги 181-си бўлди. Бу орқали у Испания сафида 180 та ўйин ўтказган Серхио Рамоснинг рекордини янгилаб, бутун дунёда терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлди.

Олдинда Португалияни Люксембургга қарши ўртоқлик ўйини кутиб турибди. Роналду ушбу ўйинда ўз рекордларини янада мустаҳкамлаб олиши мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 937
Рейтинг: 3
t
×