Қашқадарёдаги ЙТҲда ИИБ ходими вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани марказида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани, оқибатда “Жигули” автомобили ачинарли аҳволга келиб қолгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Шунингдек, ЙТҲда ИИО ходими ҳалок бўлгани айтилган. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, кеча, 1 октябрь куни соат 09:40 атрофида Қарши тумани ҳудудидан ўтган 4Р-90 “Қарши-Бешкент-Касби-Помуқ” автомобиль йўлининг 10-километрида 18 ёшли фуқаро (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) Д.Х. бошқарувида бўлган Cobalt ҳамда 24 ёшли Д.Т. бошқарувида бўлган “ВАЗ 2107” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда, “ВАЗ 2107” русумли автомобиль ҳайдовчиси, хизмат вазифасини бажарётган профилактика инспектори Д.Т. тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси, 25 ёшли Ш.Ҳ. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг