Қашқадарёдаги ЙТҲда 8 киши ёниб кетганмиди? ИИБ тилга кирди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Қашқадарёда вилояти Муборак туманида Spark ҳамда Gentra русумли автомобиль ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 15 август куни  соат тахминан 22:30 ларда халқаро аҳамиятга молик А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобиль йўлининг 105-кмда Муборак тумани Қорақум қишлоғи ҳудудида содир бўлган. 

Gentra русумли автомобиль ҳайдовчиси “Муборак-Косон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Spark'нинг олд қисмига урилган. 

Оқибатда Spark ҳайдовчиси ва автомобилда йўловчи сифатида келаётган бир нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Gentra ҳайдовчиси ва ушбу автомобиль йўловчи сифатида келаётган беш нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

608

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг