Қашқадарёдаги ЙТҲда 8 киши ёниб кетгани айтилмоқда. ИИБ қурбонлар ҳақида маълумот бермаяпти

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Муборак туманида Spark ҳамда Gentra русумли автомобиль ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

ИИБнинг маълум қилишича, мазкур  ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади.

Бироқ бошқарма QALAMPIR.UZ’нинг қурбонлар борасидаги сўровига жавоб бермаяпти. Жиноят иши очилган моддага кўра, ҳодисада биттадан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Ижтимой тармоқларда 8 киши ўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 266-моддаси транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлишига сабаб бўлса,  муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг