Қашқадарёда яна 4 ҳоким лавозимидан бўшатилди

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят раҳбари бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Вилоят матбуот хизматининг хабар беришича, Зафар Рўзиевдан кейин бир қатор туман ва шаҳар раҳбарлари ҳам ўз лавозимидан озод қилинди.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманлари ҳокимлари масъулиятсизлиги сабаб ишдан олинди.

Шунингдек, Китоб туман ҳокими соғлиги ёмонлашганлиги сабаб ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тайинлов

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг