Қашқадарёда “медик”ларга туғруқхона ҳовлисини тозалатган раҳбарлар жазоланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида оқ либосдаги тиббиёт ходимларининг ўт чопаётганлиги ҳақидаги хабар (суратлари билан) эълон қилинган. Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси суриштирув ўтказиб, расмий маълумот берди.

Аниқланишича, мазкур суратларда тумандаги 2-туғруқ бўлими орастабонлари бўлим ҳовлисини ўтдан тозалаётгани акс эттирилган. Туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан уларга бу борада ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Шу сабабдан туғруқ бўлими раҳбарлари қонунчиликка кўра жазоланган.

“Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг буйруғига асосан Меҳнат кодексининг тегишли моддаси бўйича мазкур вазиятда камчиликларга йўл қўйган туғруқ бўлими бошлиғи Ш.Эшмўминов, бош доя М.Сафарова, тиббиёт бирлашмаси хўжалик бекаси С.Туропова, 2-туғруқ бўлими хўжалик бекаси С.Саяховага нисбатан интизомий жазолар қўлланди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг