Қашқадарёда меҳмондорчилик пичоқлашув билан тугади
Жамият
−
30 Март 2019
81142019 йил 27 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Г.Т.(исмли аёл)нинг уйида меҳмонда бўлган С.Б. икки одамни пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, С.Б. ўзаро жанжал оқибатида Арабхона маҳалласида яшовчи Ж.Қ.нинг қорин ва ўнг оёқ сон қисмига, шунингдек, унинг акаси Ш.Қ.нинг қорин ва ўнг қўл елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада ака ва ука касалхонага ётқизилган. С.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023