Қашқадарёда ИИБ ходимлари гумонланувчига тазйиқ ўтказгани айтилмоқда. Расмий изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан гумонланувчига нисбатан тазйиқ ўтказилгани хақида маълумотлар тарқалмоқда. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, унда жорий йилнинг 27 июнида Чироқчи туманида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан терговга жалб этилган шахсларга эътибор қаратилган. Жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари прокуратура органларининг тўлиқ назорати остида олиб борилмоқда, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз.

Шу ўринда, Қашқадарё вилоят ИИБ ижтимоий тармоқ фаолларидан ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти тўғрисида асослантирилмаган, нотўғри ёки ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, бу учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими ўзини отиб ўлдирганди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ўзи жонига қасд қилган ходимга босим ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов “Bu kun” кўрсатувига берган интервьюсида марҳумга нисбатан ҳеч қандай босим бўлмаганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг