Қашқадарёда бир гуруҳ фуқаролар муштлашди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар ўртасида муштлашув бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди. 

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат тахминан 20:30 да Чироқчи тумани “Янги Дам” маҳалласида фуқаро Х.С. ва Ў.П. ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Уларни ажратишга борган фуқаро Б.Ж.ни Ў.П. ўткир тиғли жисм билан биқин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “е” ва “л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.П. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ажримига асосан айбланувчи Ў.П.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Чироқчи туман ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда бир гуруҳ фермер хўжаликлари раҳбарлари ва “Surxon Cotton Textile Cluster” МЧЖ ходимлари ўртасида жанжал юз бергани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг