Қашқадарёда бемордан 5 минг сўм сўраган шифокор ишдан ҳайдалди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида рўйхатга олиш учун 5000 сўм талаб қилгани, бўлимда санитария талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ССБ вазият юзасидан изоҳ берди.
 
Қайд этилишича, мазкур ҳолат туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинган. Туман юқумли касалликлар бўлимида санитария талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Аниқланишича, жорий йил 24 июнь куни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ.А. томонидан беморга касаллик тарихи очиш учун 5 минг сўм пул сўралгани қайд этилган. Туман юқумли касалликлар шифохонасининг жорий йил 1 июлдаги буйруғи билан Ғ. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

581

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг