Қашқадарёда 65 кишининг заҳарланиши ортидан прокуратура текширув бошлади

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарёда 65 киши овқатдан заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди. 

Унда қайд этилишича, Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган “Enter Enjeenering and Construction Co. Ltd” компаниясига қарашли ошхонасидаги овқатидан заҳарланиши оқибатида бир гуруҳ фуқаролар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.

“Барча беморларга тегишли тиббий муолажалар кўрсатилиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига юборилган.

Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг беморларга гуруҳли овқатдан заҳарланиш “ўткир гастроэнтерит” ташхиси  қўйилган.

Беморларнинг 46 нафари аҳволи енгил, 19 нафари ўртача ташхиси қўйилган. Улар орасида оғир беморлар аниқланмаган”, дейилади хабарда.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг