Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган комбайн ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида комбайн ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум бўлишича, ушбу ёнғин жорий йилнинг 28 июнь куни, тахминан соат 15:18 лар атрофида Муборак тумани “Қорақум” маҳалласи ҳудудининг очиқ ер майдонида ҳаракатланиб бораётган, 2009 йилда ишлаб чиқарилган Case — 5088 русумли комбайнда рўй берган.
 
Воқеа жойига соат тахминан 15:53 лар атрофида Муборак тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 1 та ва Муборак ГҚИЗ МЧЖ объект биноларидан ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими 24-Ёнғин қутқарув қисмидан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб бориб, ёнғин соат 16:10 ларда тўлиқ ўчирилган.
  
Ҳодиса сабаби ва моддий зарари ўрганилмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув қисмидан воқеа жойигача бўлган масофа тахминан 35 километрни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг