Қашқадарё ва Сурхондарёда булдуруқ ҳодисаси кузатиляпти

Жамият

image

Шу кунларда Сурхондарёнинг шимолий туманларида ҳамда Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат кузатилмоқда. Дарахт ва симёғочлар оппоқ қорга бурканган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Бу ҳодисада туни билан ҳаммаёқда қор ёғиб чиққандай кўринади. Аслида, табиатнинг бу ҳодисаси булдуруқ (изморос) дейилади.

Булдуруқ қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида кузатилади. 

Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қамраб олади.

Булдуруқнинг совуғи жуда кучли бўлгани учун ўзбек халқида "Бир булдуруқ уч қорга татийди" деган мақол бор.


Мақола муаллифи

Теглар

булдуруқ

Баҳолаганлар

2118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг