Қашқадарё ҳокими ўринбосарига тегишли Trailblazer 4 та қоидабузарлик содир этди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда вилояти ҳокими ўринбосарига тегишли хизмат автомобили бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқовга тегишли, давлат рақами 70005DAV бўлган Trailblazer русумли автомобиль ҳайдовчиси:

•  йўл ҳаракати қоидаларининг 2-иловасида кўрсатилган 1.1 (йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, босиб ўтиш тақиқланади) йўл ётиқ чизиғини босган ҳолда,

•  светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғида;

•  ортга қайрилиб олиш қоидаларини четлаб ўтган ҳолда ҳаракатланган.

Шунингдек, автомобиль ён ойналарининг туси ҳам тегишли рухсатсиз қорайтирилган.

Хабарга кўра, ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган Э.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126- , 128-, 1284-моддалари тартибида баённома тузилиб, транспорт воситаси ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг