Қаршида эшак гўшти сотган шахсга суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида хонадонида эшак сўйиб, гўштини сотаётганлар ушланганди ва мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганди. 

Кеча, 20 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан ўтказилган сайёр судда эшак гўшти сотишда айбланган фуқаро Х.Ж.га ҳукм ўқилди. Бу ҳақда вилоятнинг маҳаллий телеканалнинг “Хабарлар” информацион дастурида маълум қилинган.

Айбланувчи суд процесси давомида қилган ишидан пушаймон эканлигини, бошқа бундай ишларга қўл урмаслигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

Судда фуқаро Х.Ж.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

509

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг