Қандай қилиб мен ўзимни Месси, Роналду ва Неймар билан таққослашим мумкин? — Жоржиньо “Олтин тўп” ҳақида

Спорт 5204
image

Англиянинг “Челси” клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо бу йил кўплаб мутахассислар томонидан “Олтин тўп”га лойиқ сифатида кўрилмоқда. Шу масала юзасидан футболчининг ўзи шахсий фикрини билдириб ўтди.

“Ҳаётимиз орзулардан иборат, орзулар ичида яшаймиз. Аммо маҳорат ҳақида очиқ айтаман, мен бу мавсум дунёдаги энг яхши футболчи эмасман. “Олтин тўп”нинг мезони унвонларнинг сонига ишора қилади, бу йил ҳеч ким мендан муҳимроқ совринларни қўлга киритмади. Аммо қандай қилиб ўзимни Месси, Криштиану Роналду ёки Неймар билан таққослашим мумкин? Улар мендан яхшироқ ўйнашди, лекин совринлар менда кўпроқ. Барибир якуний қарорни мен қабул қилмайман, шундай бўлса-да, мен “Олтин тўп”га лойиқ эмасман”, дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо бу мавсумда клуби “Челси” билан Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва Италия терма жамоаси билан Европа чемпионлигини қўлга киритди. Клубда ҳам, терма жамоада ҳам ярим ҳимоячи асосий таркиб футболчиси эди ҳамда бир қанча учрашувларни жамоа сардори сифатида бошлаган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 3
t
×