Қачон ЙПХ ходими ҳайдовчининг машинадан тушишини талаб қилиши мумкин?

Жамият

image

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинишича, қуйидаги ҳолларда йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:

•    транспортдаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

•    ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

•    транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

•    транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

•    ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

•    ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши (чарчоқлик ва бетоблик) мумкин бўлган ҳолларда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Ҳуқуқий ахборот

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг