Қабул давом этади: Қозоғистон ТИВ раҳбари Мирзиёев ҳузурида бўлди

Жамият

image

Бугун, 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеубердини қабул қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди давлат раҳбарига Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий кооперация лойиҳалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик дастурларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистондаги вазиятдан келиб чиқиб минтақа кун тартибидаги масалалар ҳамда август ойининг бошида Туркманистонда ўтказиладиган навбатдаги Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик масаласи кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Президент Шавкат Мирзиёев қабулида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар бўлган эди. Қабул маросими давом этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг