ИТБ Ўзбекистондаги 30 та лойиҳага $2,5 млрддан ортиқ маблағ ажратди – Мирзиёев

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 2 сентябрь куни Тошкентда Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 46-йиллик йиғилиши бошланди. Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

Президент нутқи давомида Ўзбекистондаги қатор соҳаларда ислоҳотлар қилиш учун ИТБ томонидан умумий қиймати 2,5 миллиард доллардан ортиқ 30 та инвестиция лойиҳаси маъқулланганини маълум қилди.

“Бугунги кунга қадар банк томонидан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти, йўл инфратузилмаси ҳамда қишлоқ жойларда арзон уй-жойларни қуриш учун жами 2,5 млрд доллардан ортиқ бўлган 30 та йирик инвестиция лойиҳалари маъқулланган. Ва биз буни юксак қадрлаймиз”, дейди Мирзиёев.

Президент сўзида давом этаркан, Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини мазкур анжуман давомида имзолангани учун ИТБга ва Саудия Aрабистони подшоҳлиги ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

“Бизнинг камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлайдиган янги лойиҳа – Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувнинг мазкур анжуман доирасида имзолангани учун Ислом тараққиёт банки ва Саудия Aрабистони подшоҳлиги ҳукуматига ўз ташаккуримизни билдирамиз. Капитали 500 млн долларга етказилиши кўзда тутилган мазкур жамғарма ёшларимиз, аёлларимиз ва қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев нутқини ҳадисдан иқтибос келтириш билан бошлаб, буюк алломаларнинг қилган ишлари ва илм-фанга қўшган ҳиссалари ҳақида алоҳида тўхталганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг