ИТБ президенти Мирзиёев айтганидан 3 баравар кўп лойиҳа молиялаштирилишини айтди

Жамият

image

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 101 та лойиҳани ривожлантириш ва молиялаштириш учун 2,4 миллиард доллар ажратaди. Бу ҳақда, кеча, 2 сентябрь куни Тошкентда Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 46-йиллик йиғилишидa ИTБ президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассир маълум қилди.

“Ўзбекистон 2003 йилдан буён ИТБ нинг муҳим аъзоси ҳисобланади. ИТБ гуруҳининг мамлакатдаги лойиҳаларини молиялаштириш ва ривожлантириш бўйича маблағнинг умумий қиймати 2,4 миллард долларга тенг бўлиб, 101 та лойиҳани ўз ичига олади. Шу билан биргаликда, ИТБ шошилинч тиббий асбоб-ускунани сотиб олиш, катта ва ўрта тадбиркорлик чидамлилигини ошириш учун мамлакатнинг пандемия даврида қўллаб-қувватлаш учун 141 миллон доллар ажратди”, дейди Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассир.

Жассирга кўра, ИТБ Ўзбекистон ҳукумати ва сармоядорлари билан ҳамкорликда дастлабки капитали 100 миллион долларни ташкил этувчи иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини биринчи бор ишга туширмоқда. Ушбу лойиҳа 100 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш ва мамлакатда камбағалликни камайтиришга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.

“Жорий йил жаҳон иқтисодиёти учун мисли кўрилмаган қийинчиликларни келтириб чиқарди. Пандемия глобал ривожланиш манзарасини сезиларли даражада ўзгартирди. Жаҳон иқтисодиёти 3,3 фоизга қисқарган, 57 та аъзо мамлакатда ўртача пасайиш 1,7 фоизни ташкил этди. Халқаро меҳнат ташкилотлари ҳисоб китобларига кўра, глобал иш вақти 8,8 фоиз йўқолган бўлиб, у бутун дунё бўйича 255 млн тўлиқ иш вақтига тўғри келар экан. Бундан ташқари, жаҳон банкининг сўнгги ҳисобларига кўра 2020 йилда 100 миллиондан ортиқ одам қашшоқлашди. Шу билан бирга, ёшлар аёллар ва паст малакали ишчилар энг кўп зарар кўрганлар қаторида бўлишди”, дейди ИТБ президенти.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу анжуманнинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, Ўзбекистондаги қатор соҳаларда ислоҳотлар қилиш учун ИТБ томонидан умумий қиймати 2,5 миллиард доллардан ортиқ 30 та инвестиция лойиҳаси маъқулланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг