Италия мағлубиятсиз ўйинлар бўйича жаҳон рекордини такрорлади

Спорт 1510
image

Кеча, 2 сентябрь Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Болгария билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Роберто Манчини шогирдлари бу орқали ўзларининг мағлубиятсиз сериясини 35 та ўйинга етказиб, ўз рекордларини янгилашда давом этмоқда. Италияликлар 1935-1939 йиллар давомида Витторио Поццо бошчилигида 30 та ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этган. 

Италия, шунингдек, ушбу натижаси билан жаҳон рекордини ҳам такрорлади. Бу борада рекорд Испания (2007-2009 йилларда, 35 та ўйин) ҳамда Бразилия (1993-1996 йилларда, 35 та ўйин) терма жамоаларига тегишли. 

Маълумот учун, Манчини 2018 йилдан буён Италия терма жамоасини бошқаради. Бу муддат давомида у 37 та ўйинда 28 та ғалаба, 7 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.1
t
×