Италия асосий фаворит, французлар кучсиз — Снейдер Евро-2020 ҳақида

Спорт 3186
image

Нидерландия терма жамоаси собиқ юлдузи Уэсли Снейдер Евро-2020 мусобақаси, бу йилги фаворитлар ҳамда аутсайдерлар хусусида фикр билдирди.

“Мусобақа борган сари авж палласига чиқиб бормоқда, айниқса, гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари ўта юқори интрига ҳамда  атмосферага бой ўтди.

Менимча, мусобақада асосий фаворит Италия терма жамоаси. Кўпчилик Францияни фаворит сифатида кўрсатмоқда, лекин мен учун улар кучсизроқдек. Италиянинг рақиблари ҳам осонроқ, уларнинг финалгача етиб бориш эҳтимоллари юқори”, дейди Снейдер.

Шунингдек, собиқ футболчи мусобақа стартидаги Эриксен воқеаси, ҳар хил намойишларни эслаб, уларни иложи борича камроқ бўлишини исташини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси бугун, 26 июнь куни соат 23:50 да Австрияга қарши баҳсда майдонга тушади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 2.9
t
×