Истиқболли лойиҳалар агентлигига директор тайинланди

Жамият

image

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар агентлиги  директори лавозимига Дмитрий Романович Ли тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Дмитрий Романович Ли меҳнат фаолиятини халқ таълими тизими таъминоти соҳасида бошлаган, сўнгра машинасозлик ва металлургия соҳасида ишлаб, турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

2017 йил августдан ЛБМА директори ўринбосари бўлган. 2018 йил июнда Дмитрий Ли Ўзбекистон Шахмат федерациясига раҳбар бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистан Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилганди.

Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, соҳада инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш билан шуғулланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг