Истанбулдаги терактда гумонланган шахслар Болгарияда ҳибсга олинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Болгария полицияси Истанбулнинг Истиқлол кўчасида содир этилган терактга алоқадорликда гумон қилинган беш нафар шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Болгария миллий телевидениеси хабар берди.

Бу маълумотни Болгария прокуратурасининг расмий вакили Сийка Милева тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчиларнинг тўрт нафари 72 соат муддатга қамалган. Айни пайтда судга уларни доимий қамоққа олиш талаби киритилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар террорчилик ҳаракати ташкилотчиларига моддий-техник ва коммуникация ёрдами кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 ноябрь куни тушдан кейин Истанбулнинг Бейўғли туманидаги сайёҳлар гавжум ва машҳур Истиқлол кўчасида кучли портлаш содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган. 

Жароҳатланганларнинг 50 нафарига шу куннинг ўзида шифокорлар уйга кетишга рухсат берган. 31 киши шифохонага жойлаштирилган. Улардан беш нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари ўтар оғир аҳволда. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған воқеада террор изи борлигини айтди. 

Теракт содир этилганидан 10 соат ўтиб, терактнинг ижрочиси – араб миллатига мансуб аёл Аҳлам Албашир Истанбул полицияси томонидан қўлга олинди.

Тергов давомида у АҚШдан келган инструкторлар раҳбарлигида террорчилик машғулотларидан ўтганини тан олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг