Исроилда 2 ҳафтадан сўнг ўзгача “Эль-класико” бўлиб ўтади

Спорт 3173
image

Жорий йилнинг 20 июль санасида Исроил пойтахти Тел-Авив шаҳрида “Барселона” ҳамда “Реал Мадрид” клублари афсоналари ўртасида “Афсоналар эль-класикоси” бўлиб ўтади. Бу ҳақида “кўк-анорранглилар” расмий сайти маълумот берди.

Хабар қилинишича, икки клуб афсоналари Ривалдо, Роналдиньо, Луиш Фигу, Роберто Карлос ва бошқалар аллақачон Исроилга етиб борган ва ўйин ўтгунича у ерда дам олишни режа қилган.

Учрашув “Блумфилд арена”да бўлиб ўтади, “Барселона”га клубнинг янги президенти Жоан Лапорта ҳамроҳлик қилади.

Маълумот учун, ушбу учрашув Исроилдаги халқаро ўйинларга старт беради. “Эль-класико” ўтганидан ўн кун ўтиб, Франция суперкубоги, шунингдек, ундан уч кун ўтиб Месси билан тўп сурган афсоналар иштирокида ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3
t
×