Исроил Ғазо секторига ҳаво ҳужумини уюштирди

Олам

image

Бугун, 18 июнь Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари блокада қилинган Фаластин эксклави Ғазо секторининг шимолига зарбалар берди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Исроилнинг ҳаво ҳужумлари Ғазо шимолидаги Бейт Лаҳия аҳоли пунктига уюштирилди. Бомба ташланган объект ҳақида ҳамон маълумот берилмаган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам йўқотишлар ҳақида маълумот бермади.

Аввалроқ, 16 июнь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги ўқув лагерига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида Исроил-Фаластин можароси кескинлашиб, тўқнашувлар бошланганди. 7 май куни бошланиб, 11 кун давом этган ўзаро ҳаво ҳужумлари натижасида Ғазо секторида яшовчи 232 нафар араб ҳалок бўлган ва 1900 га яқини жароҳат олган. Исроилда эса 12 нафар инсон вафот этган, юзлаб одамлар яраланган.

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг