Испанияда мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт 3218
image

Испания Футбол Ассоциацияси якунига етган мавсумнинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, “Атлетико”нинг словениялик посбони Ян Облак Ла Лигада “ Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси” деб топилди.

Облак ўтган мавсум Ла Лиганинг барча, 38 турида майдонга тушиб, уларнинг 18 тасида дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолди. У,шунингдек, Ла Лига “Олтин қўлқоп”ини қўлга киритди ва жамоаси билан чемпионликка эришди. Дарвозабон умумий ҳисобда 25 та гол ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу совринга даъвогарлар орасида Облакдан ташқари, “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема ҳамда “Барселона” вингери Лионель Мессининг ҳам номзодлари бор эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 2.9
t
×