Испанияда динозаврнинг янги тури топилди. Унга Иньеста номи берилди

Спорт 3851
image

Испаниянинг Бургос шаҳри палеонтологлари шаҳар харобалари атрофида тадқиқот уюштираётган пайтда аввал учрамаган динозаврнинг қолдикларига дуч келди. Бу ҳақда “Today” нашри хабар берди.

Тадқиқот натижасига кўра янги динозавр танасида ноодатий тўрт тирноқ бўлган. У чаққон, кўркам, ишончли қадамлар билан ҳаракатланган. Ушбу ҳаракатлари сабаб, шунингдек, ноёб эканлиги ва Испанияда топилганлиги учун уни кашф қилган палеонтолог динозаврни таниқли футболчи Андреснинг фамилияси билан атаган. Янги динозаврга “Iniestapodus Burgensis” деб ном берилган. Бу “Бургослик Иньеста оёқ” маъносини англатади. 

“Бу камёб тур, бундай динозаврни аввал учратмаганман. Худди шу сингари мен Иньестадек футболчини ҳам ҳали кўрмаганман, унга ўхшаган футболчилар жуда камёб бўлади. Шу сабаб, динозаврга Андреснинг фамилиясини қўйишни лозим деб топдим”.

Маълумот учун, Андрес Иньеста айни дамда Япониянинг “Виссел Кобе” клубида тўп сурмоқда. У 2001-18 йиллар давомида Каталониянинг “Барселона” клубида ҳаракат қилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
t
×