Испания фавқулодда ҳолат режимини кейинги йил майгача узайтирди

Олам

image

Испанияда коронавирус пандемияси билан боғлиқ фавқулодда ҳолат режими 2021 йилнинг май ойигача узайтирилди. Депутатлар конгресси шу тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлади.

Ушбу ташаббус Испания Бош вазири Педро Санчес томонидан таклиф қилинган. Уни қўллаб-қувватлаб 194 нафар депутат овоз берган, 53 нафари қарши бўлган, 99 нафари бетарафлигини маълум қилган. 

"Ҳукумат испанлар ҳаммасидан чарчаётганидан хабардор. Лекин ҳозир қоидаларни юмшатиш вақти эмас. Бизни олдинда жуда қийин ҳафталар, ойлар кутиб турибди", деган Испания Соғлиқни сақлаш вазири Сальвадор Илья.

Унга кўра, ҳудудлар қўшимча чеклов чораларини жорий этиш тўғрисида мустақил қарор қабул қилишда давом этади. 

Аввалроқ, РоссияФранцияГерманияда карантин чоралари кучайтирилгани, Туркия эса чораларни кучайтиришни ўйлаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Испанияда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошган. Бугунгача 35 минг 639 киши вафот этган. 

Дунёда коронавирус юқтириб олганлар 45 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус испания

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг