Испан суди ва Перес ғолиб бўлди: UEFA тақиқни олиб ташлади

Спорт 1501
image

UEFA ташкилоти Европа Суперлигаси таъсисчиларига қарши иш доирасида мусобақани тарк этган клубларга нисбатан белгиланган жарима пулларидан воз кечди.

UEFA матбуот-релизида қайд этилишича, ташкилот суд ҳукми чиқарилганидан сўнг ”қўшимча қийинчиликлар туғдирмаслик”ни хоҳлаган, аммо май ойида эришилган барча келишувларнинг амал қилишини билдирган.

Ташкилот “Арсенал”, “Милан”, “Челси”, “Атлетико”, “Интер”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм”дан 15 миллион евродан олишни ва клубларнинг UEFA мусобақаларида қатнашишдан оладиган 5 фоиз даромадини ушлаб қолишни режалаштирган эди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда испан суди UEFA ни Суперлига таъсисчиларига қўйилган санкцияларни 5 кун ичидан бекор қилиш бўйича муҳлат берган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×