Ислом Каримовнинг набираси янги турмуши ва ота-онасининг куёвига муносабати ҳақида гапирди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Лола Каримова-Тилляеванинг қизи Марям Тилляева таниқли рус блогери Амиран Сардаров билан турмуш қургани хабар қилинганди.

Жорий йилнинг 27 апрель куни Марям Тилляева ўзининг Instagram саҳифаси орқали жонли эфирга чиқиб, ўзининг обуначиларининг саволларига жавоб берди.

Марям турмуш қурганидан кейин унинг кунлари қандай ўтаётгани ҳақида очиқ гапирган. У ҳеч қандай тушкунликка берилмаётганини, аксинча, турмуш ўртоғи билан яқинлашиб қолганини тан олган. Ўзгарган ягона нарса Марям камроқ овқат пишира бошлаган.

“Кўпроқ хотиржамлик, дўстлик ва роҳат”, деган Марям.

Шунингдек, унинг ота-онаси танловига жуда яхши муносабатда бўлганини айтган. Марям турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақидаги кичик ҳикояни ҳам сўзлаб берган.

“Уч йил олдин Амираннинг уйига базмга келдим, у ерда 5-6 дўстларим бор эди. Мен бироз гаплашиб, кетдим. Шундан кейин у билан ёзишишни бошладик”, деган Тилляева.

Жонли мулоқот вақтида унга ҳомиладорлиги ҳақида савол беришган.

“Йўқ, мен ҳомиладор эмасман. Бу одамлар тарқатаётган ёлғон. Бундай одамлардан ҳамма нарсани кутиш мумкин, чунки уларнинг ҳаёти жудаям зерикарли ва бемаъни”, деган Марям миш-мишларни рад этиб.

У шунингдек, бир кунда обуначилари сони кескин ошиб кетгани ва эндиликда саҳифасини қандай юритиш устида бош қотираётганини айтиб ўтган.

Маълумот ўрнида, Марямнинг Умар исмли укаси ва София исмли синглиси бор.

Маълумки, Каримовлар оиласининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан буён жиноятлари учун жавоб бермоқда. У айни вақтда ҳибсда. Оиланинг кенжаси Лола Каримова-Тилляева эса турмуш ўртоғи Тимур Тилляев ва фарзандлари билан АҚШга кўчиб ўтган. Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Имон эса айни вақтда Лондонда таҳсил олмоқда. Каримовлар оиласидан фақат Татьяна Каримова Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. У Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва Каримов номидаги Республикаси жамоат фонди фаолиятини юритишда бош-қош. 

Лола Каримова-Тилляева АҚШдан туриб “Сен ёлғиз эмассан” фонди ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини бошқариб келмоқда. У АҚШда "The Harmonist" атторлик буюмлари брендига асос солган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марям Тилляева

Баҳолаганлар

3107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг