“Ишдаги ишқ”нинг яна бир қаҳрамони шифохонага ётқизилди

Маданият-санъат

image

Бироз аввал, ўзбекистонлик томошабинларга “Ишдаги ишқ” фильми орқали яхши таниш бўлган СССР халқ артисти Алиса Фрейндлих коронавирусга чалиниб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Айни вақтда олинган маълумотларга кўра, “Ишдаги ишқ” фильмининг яна бир қаҳрамони, Юрий Григорьевич Самохвалов роли ижрочиси Олег Басилашвили коронавирусга чалинган. 

Жорий йилнинг 2 январь куни 86 яшар актёр коронавирус хасталиги билан Санкт-Петербургдаги 40-сонли шифохонага ётқизилган. Кеча, 3 январь куни унинг рафиқаси ҳам мазкур шифохонага коронавирус ташхиси билан жойлаштирилган. 

Шифокорлар берган маълумотларга кўра, уларнинг аҳволи барқарор, интенсив терапия қўлланилмаган ва ҳозирча умумий палатада қолмоқдалар. 

“Олег Валериановичга шифохонага ётишни таклиф қилишди ва у ўзини яхши ҳис қилса ҳам бу таклифни рад этмади. Аммо шифокорларнинг фикрича, шифохонада бўлиш ва у ерда керакли терапияни олиш актёрнинг ёшини ҳисобга олганда, у учун хавфсиз”, дейди актёрнинг қизи. 

СССР халқ артисти Олег Басилашвили 1934 йилда туғилган. У бугунгача 80 дан зиёд фильмларда роль ижро этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алиса Фрейндлих Олег Басилашвили

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг