“Ишдаги ишқ” қаҳрамони Алиса Фрейндлих шифохонага ётқизилди. Унинг аҳволи оғир

Маданият-санъат

image

Ўзбекистонлик томошибанларга “Ишдаги ишқ” фильми билан яхши таниш бўлган СССР халқ артисти Алиса Фрейндлих 2020 йилнинг 25 декабрь куни коронавирусга чалиниб, шифохонага ётқизилган эди. 

Айни вақтда 86 яшар актриса ва унинг 53 яшар қизи актриса Варвара Владимирова Санк-Петербургдаги Л.Г.Соколов номидаги Шимолий-Ғарбий минтақавий илмий-клиник марказида даволанмоқда. 

Шифокорларнинг маълум қилишича, айни вақтда актрисанинг аҳволи оғир, аммо барқарор. У шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда ва унга шифокорлар назорати остида узлуксиз интенсив терапия тайинланган.

Жорий йилнинг 2 январь куни Алиса Фрейндлихнинг аҳволи доимий оғир деб баҳоланган. 

Маълумот ўрнида, Алиса Фрейдлик 1934 йилда ҳозирги Санкт-Петербургда туғилган. 1983 йилдан буён Товстоногов номидаги катта драма театри актрисаси сифатида фаолият юритиб келмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алиса Фрейндлих

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг