Ироқ суди Трампни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди

Олам

image

Бағдод суди АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампни АҚШ ҳаво кучларининг зарбаси натижасида ўлдирилган Ироқ милицияси раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандиснинг ўлими бўйича ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни куни “Ал Арабия” телеканали маълум қилди. 

Унга кўра, буйруқ Ироқ Жиноят кодексининг 406-моддасига биноан дастлабки тергов асосида чиқарилган. 

Суд ал-Муҳандиснинг ўлими бўйича тергов “жиноятнинг бошқа иштирокчиларини шахси ва улар ироқлик ёки чет эл фуқаролари эканини аниқлаш учун" давом этаётганини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январь куни АҚШнинг Бағдод халқаро аэропортига уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ИИПКнинг “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилганди. Бунга расмий Теҳрон 8 январь куни Ироқдаги америка ҳарбий базаларига ракета зарбаси бериш билан жавоб қайтарди. АҚШ ҳужум натижасида қурбонлар йўқлиги, зарар кам эканини маълум қилди.

Пентагон Сулаймонийни йўқ қилиш буйруғи шахсан Президент Дональд Трамп томонидан берилганини маълум қилди. Шундан сўнг икки давлат ўртасида уруш чиқиши хавфи ортиб кетганди.

Сулаймоний Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливия каби мамлакатларда Эрон сиёсатидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган. 

Бир томондан, Сулаймоний Қўшма Штатларга қарши курашган гуруҳларнинг қўмондони вазифасини бажарган бўлса, бошқа томондан у Ироқда АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда муҳим рол ўйнаган. Шу муносабат билан Сулаймоний нафақат қўмондон, балки яхши дипломат сифатида ҳам танилган эди. 

Қосим Сулаймоний, шунингдек, Оятуллоҳ Али Ҳоманаийдан кейин Эроннинг хавфсизлик сиёсатини шакллантиришдаги энг таъсирчан исмлардан бири бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг