Ироқ ҳудудий сувларида Эрон кемаси чўкиб кетди
Олам
−
05 Июнь 2020
4400Эрон юк кемаси Ироқнинг ҳудудий сувларида чўкиб кетди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, воқеа 4 июнь куни юз берган. Ҳодиса пайтида Эрондан Ироқнинг Умм Қаср портига қурилиш материаллари ва керамика ташийдиган кема бортида экипажнинг етти аъзоси бўлган.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар йўқ, аммо айрим хабарига кўра, Ироқ денгизчилари бир неча эронликни қутқариб олишган ва қолган денгизчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Теҳрон Бағдод билан терговда ўз экспертларининг иштироки борасида маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023