Инсульт хавфини оширувчи маҳсулотлар номи маълум қилинди

Саломатлик

image

Витаминлар ва антиоксидантларга бой овқатлар – мева, сабзавот, ёнғоқ ва дон – юрак хасталиги ва қон томир хавфини камайтиради. Америкалик олимларнинг хулосалари “Journal of the American College of Cardiology” илмий журналида нашр этилди.

Тажриба иштирокчилари 166 минг аёл ва 44 минг эркак бўлиб, уларнинг ёши 24 ёшдан 30 ёшгача бўлган. Бекон, колбаса, ширинликларни суиистеъмол қилганларнинг инсульга чалиниш эҳтимоли 28 фоизга, инфарктга чалинишлари эса 46 фоизга кўпайган. Шунингдек, “тақиқланган” маҳсулотлар рўйхатига – субмаҳсулотлар, қайта ишланган гўшт, тозаланган дон, ширин ва парҳез ичимликлар, тез тайёрланадиган шўрвалар киради.

Мутахассислар яшил сабзавотлар, сариқ сабзавотлар, мевалар, донли маҳсулотларни истеъмол қилишни, чой ва кофе ичишни маслаҳат беришади.

Ҳатто гипертония, семириш, диабет, витаминлар, дори-дармонларни қабул қилиш, гипертензив ва липидни камайтирадиган дорилар каби омиллар ҳам хулосаларга таъсир қилмади.

Бундан ташқари, Буюк Британия ва АҚШ олимлари депрессия бузилишининг аломатлари бўлган одамлар инсульт билан оддий одамларга қараганда сезиларли даражада кўпроқ азоб чекишларини аниқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

инсульт инфаркт

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг