Инсоният тақдирини “бир ҳовуч” давлатларга топшириб бўлмайди – Эрдўған

Олам

image

Инсоният тақдири Иккинчи жаҳон урушида ғолиб бўлган “бир ҳовуч давлат”лар марҳаматига қараб қолмаслиги керак. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шундай фикр билдирмоқда.

“Инсоният тақдирини Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган бир қанча давлатлар раҳм-шафқатига қолдириб бўлмайди ва қолдирмаслик керак. Дунё ўзгармоқда, дипломатия, савдо, халқаро муносабатлар тубдан ўзгармоқда, глобал хавфсизлик архитектураси ўзгармаслигини тасаввур қилиб бўлмайди”, деган Эрдўған Анголага ташрифи давомида ушбу давлат парламентидаги чиқишида.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, ўзгариш талабларини эшитишни истамаслик Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган кво-мақомни сақлаб қолишга уринишдир.

Шу билан бирга Эрдўған БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш аъзосини назарда тутиб, “дунё бешдан буюк” шиорини илгари сурмоқда.

Эрдўған БМТга аъзо бошқа давлатларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш учун Хавфсиз Кенгашининг доимий аъзоларини “бурчакка сиқиштириб” қўядиган йўл харитаси ҳам борлигини айтганди.

Туркия етакчиси “Дунё янада адолатли бўлиши мумкин” номли китобида БМТ Хавфсизлик Кенгашини тубдан ислоҳ қилиш кераклигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг