“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони таъсис этилди

Жамият

image

Ўзбекистонда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тасдқиланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Ушбу низом ва тавсифлар Президентнинг жорий йилнинг 22 июлдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланган.

Маълумотларга кўра, “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони 10 декабрда Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида топширилади. Кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар тақдирланади.

Таъкидланишича, мукофотлаш Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Шунингдек, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш, шунингдек, тақдирлаш маросимини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Хабарга кўра, мазкур ҳужжат 4 ноябрдан кучга кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар